Фарғоналик мактаб ўқувчиси «Microsoft» компаниясининг амбассадори бўлди

10:34 21 Октябр 2024 Илм-фан
196 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабида хориж тилларини ўқитишда вилоятда таянч таълим муассасаси ҳисобланади. Бунинг самараси сифатида кейинги йилларда мактаб битирувчилари дунёнинг энг нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқиш, хориж компанияларида фаолият олиб боришга имконига эга бўлмоқда.

Яқинда мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Жўрабоева жаҳонда юқори рейтингга эга «Microsoft» компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори бўлди. У эндиликда компаниянинг ёшларга мўлжалланган «Microsoft Learn Student» дастури доирасида иш олиб боради.

— Бу дастур ёшларга мўлжалланган лойиҳа бўлиб, у бутун дунё бўйлаб технология соҳасида билимли, фаол ва интилувчан йигит-қизларни саралаб олишга мўлжалланган, — дейди Дилафрўз. — Албатта, мазкур лойиҳа қатнашчиси бўлиш осон эмас. Бунинг учун шахсан ўзим бир йил давомида компаниянинг турли синовларидан ўтишимга тўғри келди. Айниқса, сунъий интеллект технологияси бўйича берилган 30 та модулдан иборат дарс ва топшириқларни бажариш осон бўлмади.

Айтиш жоиз, Дилафрўз айни пайтда IT соҳасидаги 50 нафарга яқин хотин-қизлар қаторидан жой олган ва Ўзбекистондаги энг кучли 10 нафар спорт дастурчи қизлар жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?