Фарғоналик бемор болаларда АҚШ тажрибаси асосида кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “Global Cardiac Alliance” халқаро хайрия ташкилоти раҳбари Уильям Новик ҳамда АҚШдаги Жанубий Каролина тиббиёт университети доценти, Ўзбекистон-Америка тиббиёт ассоциацияси ҳаммуассиси Алишер Дадабоевни қабул қилди.
Айтиш жоиз, 30 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган ушбу хайрия ташкилоти томонидан дунёнинг 35 та мамлакатида 10 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётлари ўтказилган. Айни жараёнда Ўзбекистонда ҳам болалар кардиология хизматини такомиллаштириш ва кенгайтириш дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2023 йилнинг сентябрь ойида юртимизда 9 та давлатдан келган 22 нафар малакали шифокорлар иштирокида 60 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилган эди.
— Фарғонада жарроҳлик амалиётларини ўтказиш билан бирга маҳаллий тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ҳам режалаштирилмоқда, — дейди Ўзбекистон-Америка тиббиёт ассоциацияси ҳаммуассиси Алишер Дадабоев. — Бу борада ишлаб чиқилган махсус дастур доирасида 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатда кардиожарроҳлар жамоасининг янги авлоди шакллантирилади ҳамда уларга АҚШ тажрибасига асосланган энг илғор жарроҳлик усуллари ўргатилади.
Юзма-юз мулоқотда эзгу мақсад ижобати йўлида барча шароитларни яратиб беришга келишиб олинди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг