Фарғонадаги цехда 6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Фото: Бош прокуратура
Фарғона вилоятидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехида 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги «Х.Ф» МЧЖга қарашли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани маълум бўлган.
Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, жамият томонидан 6 млрд сўмлик (2,1 млн куб метр) табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг