Фарғонадаги портлашда вафот этганлар сони 4 нафарга етди
Видеодан кадр
Кеча, 17 декабрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган «заправка»да катта ёнғин юз берганди. Вилоят ФВБнинг дастлабки хабарида ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этгани, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олгани айтилганди.
Бугун, 18 декабрь куни Фарғона вилоят ИИБ ёнғиндан жабрланиб, шифохонага ётқизилган 3 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ушбу жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган. 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади расмий хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг