Фарғонада ёшларга ер майдони ажратиб берилмоқда

19:29 25 Июнь 2024 Жамият
137 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик ёшларни муносиб яшаши, меҳнат қилиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилмоқда. Буни Тошлоқ туманида амалга оширилаётган лойиҳалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

— Айни пайтда «Ёшлар дафтари»да турган қарийб 1,5 минг нафар йигит-қизларга 290 гектар ер ажратиш ишлари ниҳоясига етмоқда, — дейди Тошлоқ тумани Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Достонбек Йўлдошев. — Ер майдонлари «Бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида ижара шартномаси бўйича 30 йилга ажратиб берилмоқда.

Ёшларга бу ерда маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш, экинларни парваришлаш, ички бозорга чиқариш ва экспорт қилишгача бўлган барча жараёнда кўмаклашилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер