Фарғонада “Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири ўтказилди
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли вилоят театр-концерт саройида мамлакатимиз мустақиллигимизнинг 34 йиллиги тантаналари олдидан ўтказилган “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбирида турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва баркамол авлод вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ватанпарварлик, мардлик ва жасорат каби халқимизнинг энг эзгу фазилатлари улуғланди.

Театрлаштирилган бадиий дастурда мамлакатимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, ижтимоий-маънавий барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳити ўз ифодасини топди. Таниқли маданият намояндалари, устоз санъаткорлар, машҳур эстрада хонандалари ҳамда ижодий жамоаларнинг чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият улашди.
— Ҳаётбахш ислоҳотлар самарасини кенг тарғиб этиш, халқимиз, хусусан, ёшларни юртга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда бундай мулоқотларнинг аҳамияти беқиёс, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Дилшода Эргашева. — Айни жиҳатларни инобатга олиб, фарғоналик таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар ҳамиша фаол. Бу борада алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида адабий учрашувлар ўтказилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг