Фарғонада танлов ғолиблари тақдирланди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил 3162 нафар фарғоналик йигит-қизлар танловда қатнашиш истагини билдириб, ўз билимларини синовдан ўтказди.
Вилоятда танловнинг туман-шаҳар босқичи ташкил этилиб, ҳар бир ҳудуддан 16-25 ёшгача навқирон авлод вакиллари ўз лойиҳалар билан қатнашди. Биринчи босқичда 95 нафар ғолиб аниқланиб, вилоят босқичига йўлланма олди. 25-26 апрель кунлари ўтказилган вилоят босқичида 20 нафар номзод сараланиб, республика босқичида иштирок этди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган танловнинг республика босқичида иштирок этган 20 нафар фарғоналик ёшларнинг 7 нафари ғолиб бўлди. Улар «Улуғбек» жамғармаси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробарида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
— Вилоятимизда танлов ғолиблари алоҳида рағбатлантирилди, — дейди Фарғона вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов. — Фарғона шаҳрида янги қуриб битказилган Лолахон Муротова номидаги вилоят қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби биносида тақдирлаш маросими ўтказилиб, 95 нафар туман ва шаҳар босқичи ғолибларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари, вилоят босқичининг 20 нафар ғолибларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида бир марталик пул мукофотлари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг