Фарғонада қалбаки 120 минг долларни сақлаётган шахс ушланди
Фото: ДХХ
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида қалбаки 315,5 млн сўм ва 120 минг долларни муомалага чиқариш учун сақлаб келаётган 22 ёшли шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 22 ёшли маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётганлиги аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни «шартли харидор»га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада, 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 долларлик жами 120 минг доллар миқдоридаги қалбаки купюралар топилган ва тегишли тартибда олиб қўйилган.
Ҳозирда қалбаки «пулфуруш»га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг