Фарғонада оғир юк машиналари ҳаракати 3 ойга чекланди
Иллюстратив фото
Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида оғир юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 28 июлдаги қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатда келтирилишича, жорий йилнинг 20 июлидан 20 октябрь кунигача Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати ҳар куни соат 8:00 дан 18:00 га қадар вақтинча чекланади.
Ушбу қарор вилоятда экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган вақтда йўллар ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаб туриш зарурати билан изоҳланган.
Чеклов автомобиль йўлларида юк ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги 10 тонна ва ундан ортиқ бўлган юк автомашиналари, ёнғинга чидамли бўлмаган ёки муҳит учун хавфли юк ташувчи транспорт воситалари, бошқа махсус талабларга жавоб бермайдиган оғир автотранспортларга тааллуқли этиб белгиланган.
Тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш ва фавқулодда ҳолатлар хизматларига тегишли транспорт воситалари, коммунал ва саноат хизматларини таъминловчи махсус транспортлар, рухсатномага эга бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот етказиб бериш воситаларига (фақат махсус белгилар билан) мазкур чеклов татбиқ этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг