Фарғонада «Malibu-2» каналга тушиб кетди

17:15 30 Июнь 2025 Жамият
192 0

Фото: ФВВ

«Катта Фарғона» тушиб кетган автомашина қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, кеча, 29 июнь куни соат 15:40 ларда Фарғона вилояти Риштон тумани «Зоҳидон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига «Malibu-2» русумли автомобиль ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Ҳолат юзасидан туман ФВБга хабар келиб тушгач, зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Улар махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобилни каналдан олиб чиққан.

Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган, унга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?