Фарғонада “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда
Фото: Халқ сўзи
Ҳафталик доирасида вилоятдаги барча ахборот-кутубхона марказларига “Халқ сўзи” газетаси таҳририяти томонидан туҳфа этилган китоблар топширилди
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2021 йилдан мамлакатимизда ҳар йили апрель ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиши яхши анъанага айланди.
Бундан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқишни кенг тарғиб этиш ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган. Ўз навбатида эзгу ташаббус доирасида дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари тажрибасини амалиётга кенг татбиқ этиш, кенг кўламли тарғибот тадбирларини ўтказиш мақсад қилинган.
- Эзгу анъанани давом эттириб, жорий йилнинг 10-15-апрель кунлари юртимиз бўйлаб “Китобсевар миллат” шиори остида III – Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда, - дейди Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбари Ҳуснияхон Шерматова. – Тадбирнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда пойтахтдан – “Халқ сўзи” газетаси таҳририяти, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими томонидан вилоят ва туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига китоблар совға қилинди.
Шунингдек, ҳафталик давомида “Кутубхоначилик соҳасида: тараққиёт, тажриба ва истиқбол” мавзусида вилоятдаги малакали кутубхоначилар билан учрашув, Абдулла Авлоний ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий онлайн ва офлайн суҳбат, “Увайсий издошлари” мавзусида фарғоналик шоиралар иштирокида мушоира, ўқувчи ёшлар учун “Кутубхонага саёҳат” тадбирлари ҳамда турли китоблар тақдимоти, интеллектуал баҳс ва викториналар ташкил этилмоқда.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг