Фарғонада халқаро экомарафоннинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

16:33 11 Ноябрь 2020 Спорт
251 0

Президентимизнинг 2020 йил 24 январь кунги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шу йилнинг 11 ноябрь куни “Save Aral” халқаро экомарафони спорт мусобақасининг Фарғона вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Спорт мусобақасида 4500 нафардан зиёд ҳамюртларимиз иштирок этиб, турли номинациялар бўйича фахрли I, II, ва III-ўринлар соҳиблари аниқланди. Хусусан, 2003-2004 йилларда туғилган қизлар ва ўғил болалар, аёллар ва эркаклар жамоалари ўртасида ўтказилган номинациялар ғолиблари мусобақанинг фаол иштирокчилари сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, экомарафонда «Энг ёш қатнашчи», «Энг фаол эркак фахрий спортчи», «Энг фаол аёл фахрий спортчи» номинациялари бўйича яхши натижа кўрсатган спортчилар муносиб рағбатлантирилди.

Б.Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?