Фарғонада илк бор ўтказилган буйрак кўчириш жарроҳлик амалиётида эр хотини учун донорлик қилди

18:38 07 Апрель 2022 Жамият
565 0

Фото: Халқ сўзи

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида илк бор буйрак трансплантацияcи амалиёти ўтказилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев раҳбарлигидаги 12 кишилик гуруҳ ҳамда марказнинг Фарғона филиали шифокорлари иштирокида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди. Мураккаб жарроҳлик амалиёти 6 соатдан ортиқ давом этди. Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши.

Шундай қилиб, Учкўприк туманида яшовчи 31 ёшли Гуласал Собировада сурункали буйрак етишмовчилигининг бешинчи босқичи бошланган бўлиб, турмуш ўртоғи Дилшод Собиров донорлик қилишга розилик билдиргач, зарурий тиббий текширувлар амалга оширилди ва буйрак кўчириш бўйича дастлабки мураккаб жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда Фарғона вилоятида сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг 260 нафари доимий равишда гемодиализатор аппарати орқали муолажа олади. Айни пайтда вилоятда олтмиш нафарга яқин беморлар буйрак кўчириш амалиётини ўтказишга муҳтож.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер