Фарғонада икки мактаб ўқувчисини 27 минг вольтли ток урди
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган икки йигитни 27 минг вольтли ток урди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳолат 17 сентябрь куни соат 13:00 атрофида Учкўприк туманидаги Қақир темирйўл бекатида содир бўлган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Бувайда туманига қарашли 1-сонли мактабнинг 2 нафар 10-синф ва 1 нафар 8-синф ўқувчилари темирйўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, тақиқланган ҳудудга кирган.
Сўнгра улар селфи тушишиш учун бекатдаги буғдой ташувчи вагоннинг устига чиққан вақтларида эҳтиётсизлик оқибатида улардан икки нафарини юқори кучланишли электр токи урган.
«Турли даражада тан жароҳатлари олган болалар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган. Улардан бири жонлантириш бўлимига ўтказилган, танасининг 65 фоиз куйгани айтилмоқда. Иккинчи беморга тананинг термик куйиш ва ўнг оёқ сон суяги синиши ташхиси билан ёрдам кўрсатилган ва яшаш жойига даволанишга ўтказилган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг