Фарғонада «Фидойи ёшлар етакчиси» кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

18:51 15 Июль 2022 Жамият
701 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғонада «Фидойи ёшлар етакчиси» кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари рағбатлантирилди.

Президентимизнинг жорий йил 19 январь куни қабул қилинган «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида навқирон авлод манфаатларини ҳимоялаш, уларни барча жабҳада қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилди. Ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларнинг ўзида ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш жараёни янада жадаллашди.

— Айни пайтда вилоятдаги 1 минг 62 та маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчилари фаолият кўрсатмоқда, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Маъсуджон Сулаймонов. — Шунингдек, бу борадаги ҳаётбахш ислоҳотлар доирасида таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги яхшиланишига эришилмоқда.

Танловнинг шаҳар-туман босқичида ғолиб бўлган 19 нафар ёшлар етакчиси 4 та шарт бўйича беллашди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Фарғона шаҳридаги «Гулзор» МФЙ ёшлар етакчиси Жаҳонгир Исроилов биринчи ўринга муносиб топилди.

Бувайда туманидаги «Янгиқадам» МФЙ ёшлар етакчиси Бунёджон Отақулов, Қўқон шаҳар «Истиқлол» МФЙ вакили Иродахон Қаюмова кейинги ўринларга сазовор бўлди.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер