Фарғонада фермер хўжалиги 1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди

Видеодан кадр
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фермер хўжалиги томонидан 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «ҲЭТ» АЖ Энергосавдо филиали ходимлари томонидан Ёзёвон туманида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Унда «А.А.Ф» фермер хўжалиги томонидан иккиламчи (коммутацион) кучланиш занжирларини қасддан узиб қўйиб, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғидан фойдаланиб келингани фош бўлган.
Ҳисоб-китобларга кўра, истеъмолчи қиймати 1 миллиард 845 миллион сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо берилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 94,8 млрд сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг