Фарғонада фаол ва фидойилар рағбатлантирилди
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат юртимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим мезондир.
Бу борада амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар туфайли вилоятимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ишлаб чиқариш тармоқлари фаолиятини янада кенгайтиришда қувонарли натижаларга эришиляпти.
2018 йили вилоятда 3 минг 780 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган бўлса, 2020 йили пандемия шароитида бўлишига қарамай 8 мингдан зиёд субъектлар ташкил этилиб, уларнинг сони қарийб 2,2 баробарга ортди.
Шу йилнинг ўзида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ҳисобига 14 мингдан кўпроқ янги иш ўринлари яратилди. Бунинг натижасида маҳаллий бюджетга 10,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ жалб этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бир неча йиллардан буён мамлакатимизда тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ҳунармандлар ўртасида анъанавий «Ташаббус» кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.
Пандемия шароитида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш мақсадида «Ташаббус-2021» кўрик-танловининг туман- шаҳар босқичлари ўтган йиллардан фарқли равишда онлайн тарзда ўтказилди. Туман-шаҳар босқичларида 1678 та хўжалик юритувчи субъектлар қатнашди.
Танловнинг вилоят босқичида туман-шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган юз нафарга яқин тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, «Ташаббус-2021» кўрик-танловининг жорий йилги вилоят босқичи ғолиблари номи тантанали тарзда эълон қилинди.
«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» номинацияси бўйича фахрли биринчи ўрин Қўштепа туманидаги «Исмоилжон гиламлари» хусусий корхонаси раҳбари Иброҳимжон Султоновга насиб этди. «Йилнинг энг яхши фермери» номинациясида Олтиариқ туманида жойлашган Орзухон Нурбоева бошчилигидаги «Ғаффоржон нурли келажаги» фермер хўжалиги ғолибликни қўлга киритди. «Йилнинг энг яхши тадбиркори» (саноат йўналиши бўйича) номинациясида Олтиариқ туманида фаолият кўрсатувчи Ғайратжон Қосимов бош бўлган «Ҳамза экспорт арт текстиль» корхонаси, «Йилнинг энг яхши тадбиркори» (хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича) номинациясида эса Фарғона шаҳридаги «Фарғона тиббиёт файзи» МЧЖ жамоаси ғолибликка муносиб кўрилди. «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» номинациясида Учкўприк туманида жойлашган «Меҳригиё» хусусий корхонаси раҳбари Хондамир Нуритдинов биринчи ўрин соҳиби сифатида эътироф этилди. Бешта номинация бўйича фахрли иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ҳам тантанали равишда эълон қилинди. Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи, қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, рағбатлантирувчи қўшимча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг