Фарғонада «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашиб ёниб кетди

14:24 09 Август 2025 Жамият
230 0

Фото: Фарғона ЙҲХБ

Фарғона вилояти Бағдод туманида содир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар йўловчи жабрланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 8 август куни Бағдод тумани Муқимий МФЙ ҳудудидан ўтган Д105 «Фарғона ҳалқаси» автомобиль йўлининг 276-километрида 1995 йилда туғилган С.Х. «Cobalt» автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб 1983 йилда туғилган Т.Д. бошқарувидаги «Lacetti»га бориб урилган.

Тўқнашув дан сўнг ҳар икки автомобилда ёнғин юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли «Damas», «Nexia-3» ва «Nexia-1» русумли транспорт воситаларига ҳам техник шикаст етган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер