Фарғонада «Бағрикенглик ҳафталиги» доирасида маънавий тадбирлар ўтказилди
Ўтган ҳафта Фарғона вилоятида 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан «Бағрикенглик ҳафталиги» бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида вилоят бўйлаб турли маънавий, маърифий, илмий ва амалий тадбирлар ташкил этилди.
Аҳмад ал-Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида «Биз – бир Ватанда яшаётган ягона оиламиз» шиори остида бўлиб ўтган давра суҳбати алоҳида мароқ билан кузатилди. Унда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси, адлия бошқармаси ходимлари, вилоятдаги миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, диний ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар давлат раҳбари бошчилигида олиб борилаётган миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик соҳасидаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда яратилаётган имкониятлар юртимизда тинчлик ва фаровонликни таъминлашда муҳим омил эканлигини таъкидладилар. Шунингдек, турли миллат ва дин вакиллари аҳил-иноқ ҳаёт кечириши мамлакат иқтисодий ва ижтимоий фаровонликка хизмат қилаётгани эътироф қилинди.
— Ҳар йили катта тантана сифатида нишонланадиган 16 ноябрь – «Халқаро бағрикенглик куни» юртимизда энг шукуҳли саналар сирасига киради, — дейди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Аҳмаджон Орипов. — Бу йилги тадбирлар доирасида ҳам «Ўзбекистонда диний бағрикенглик», «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларда диний бағрикенглик тамойиллари, «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик гарови», «Исломда диний бағрикенглик асослари», «Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик – энг катта бойлигимиз» мавзуларида юзма-юз мулоқотлар уюштирилди.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг