Фарғонада автомобиллар учун метан газ баллонлари ишлаб чиқарилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Учкўприк туманидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “Vicor Metan” масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхонада автомобиллар учун юқори босимли метан газ баллонлари ишлаб чиқарилмоқда.

Қиймати 121 миллиард сўм бўлган бу истиқболли бизнес-лойиҳанинг амалга оширилиши ички бозорда эҳтиёж юқори бўлган ушбу маҳсулотни маҳаллийлаштириш имконини беради.
— 2020-йилдан буён “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида самарали фаолият кўрсатиб, бир қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга муваффақ бўлдик,—дейди тадбиркор Муҳсинбек Абдураҳимов. —Яқинда корхонамизга Хитойнинг замонавий ускуналарини олиб келиб ўрнатдик. Шу тариқа йилига автомобилларга мўлжалланган 200 минг дона юқори босимли метан газ баллонлари ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Ҳозирда корхонамизда 70 дан зиёд доимий иш ўрни очилган.
Бунинг самараси ўлароқ вилоятда ушбу турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоизга етказилади. Айтиш жоиз, “Қўқон” ЭИЗ давлатимиз раҳбарининг 2017-йилдаги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, бу ерда маҳаллий тадбиркорлар ҳамда хорижлик инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилган.

Бугунги кунга қадар эркин иқтисодий зонада умумий қиймати 759,1 миллион доллар бўлган 135 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Натижада 15 мингдан ортиқ маҳаллий ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг