Фарғонада 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган ошхона фош қилинди (+видео)
Фарғона туманида 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
«Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ва Ўзенергоинспекция ходимлари иштирокида Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, туманнинг «Миндон» МФЙ Чашма кўчасида жойлашган «О.» номли умумий овқатланиш масканида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжат ва рухсатларсиз уланиб, «зангори ёқилғи»дан қонунга зид равишда фойдаланиб келгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилган ва табиий газ ҳажмлари қайта ҳисобланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузилиш оқибатида 2 миллиард 108 миллион сўм зарар келтирилгани маълум бўлган. Вазиятга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг