Фарғонада 18 та мамлакат ўқувчилари ўртасида халқаро олимпиада бошланди

00:12 09 Ноябрь 2021 Жамият
629 0

Фото: Халқ сўзи

Шу йилнинг 8–13 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида Ўзбекистонда илк бор “Аҳмад ал-Фарғоний” номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг 18 давлатидан 140 нафардан зиёд 15-17 ёшли ўқувчилар иштирок этади. Олимпиада баҳсларида 6 та давлат - Қирғизистон, Уммон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Ўзбекистон каби давлатлар вакиллари офлайн, қолган мамлакатлар ўқувчи ёшлари эса онлайн тарзда қатнашади.

Бугун тадбир қатншачилари Фарғона шаҳрида улуғ аждодимиз Аҳмад ал- Фарғонийга ўрнатилган ҳайкал пойига гул қўйгач, Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида олимпиаданинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Олимпиада – бу интеллектуал мусобақа, куч ва билимни синаш имконияти,-деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазири Шерзод Шерматов. - Унда энг билимли ва иқтидорлилар ёшлар сараланади. Халқаро физика олимпиадаси Аҳмад ал-Фарғоний номи билан боғланиши бежиз эмас. Мусобақани ўтказиш учун Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Фарғона вилояти танлангани нақадар қувонарлидир.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?