Фарғона вилоятида етиштирилган мева-сабзавотларни Саудия Арабистонига экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди
Фото: “Халқ сўзи”
Фарғона вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов Саудия Арабистонининг Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги департаменти бош директори Бандар Муҳаммад ал-Сақҳан бошчилигидаги сармоядорлар делегация билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Учрашувда Саудия Арабистони ва Фарғона вилояти ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича келишиб олинди.
Мулоқот давомида Саудия Арабистони делегацияси аъзоларига вилоятнинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти ҳамда экспорт имкониятлари бўйича маълумотлар берилди. Ўз навбатида вилоятда хорижлик сармоядорлар учун яратиб берилаётган қулайликлар билан ҳам яқиндан таништирилди.
Самимий суҳбат чоғида саудиялик сармоядорлар Фарғонада қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар билан танишгач, ўзаро тажриба алмашиш орқали маҳсулотларни айирбошлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидладилар.
Шунингдек, юзма-юз учрашувда саудиялик тадбиркорлар ҳам бир қатор ташаббусларни илгари суриб, ушбу йўналишда ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди. Ташриф режасига кўра, саудиялик тадбиркорлар вилоятнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш, қуритиш жараёнлари, гулчилик плантациялари фаолияти билан танишишди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг