Фарғона тарвузи Европага экспорт қилинмоқда

Фарғона вилоятидан жорий йилнинг ўтган саккиз ойида хорижга 16 минг тонна тарвуз экспорт қилинди. Натижада ушбу полиз маҳсулоти экспорти ҳажми 3,5 миллион доллардан ошиши таъминланди.
Айни пайтда тарвуз экспорти билан вилоятдаги 60 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари шуғулланаётган бўлиб, пешма-пеш йиғиштириб олинаётган полиз маҳсулоти Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Мўғулистон, БАА каби ўнлаб давлатларга жўнатилмоқда.
Қувонарлиси, жорий йилдан бошлаб Фарғона тарвузи Европага ҳам экспорт қилиниши йўлга қўйилди. Хусусан, Польша мамлакати йирик савдо тармоқларида вилоятдан жўнатилаётган тарвуз аллақачон харидоргир бўлиб улгурди.
— Бу йил баҳор мавсумидан вилоят далаларида тарвуз парваришлашга киришилди, — дейди Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси Абдураҳмон Раҳмонов. — Шу кунларда бошоқли дон экинларидан бўшаган 1 минг 355 гектар ерда такрорий экин сифатида етиштирилган тарвуз ҳосили ҳам йиғиштириб олинмоқда.
Бу борада Ёзёвон, Данғара, Бешариқ ва Қўштепа туманида катта тажриба шаклланган. Бугунги кунда ота-боболардан мерос ҳаётий тажриба замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириляпти. Шу мақсадда хориждан экспортбоп тарвуз уруғлари олиб келиниб, инновация ғоялари ва интенсив усулда парваришланяпти.
Айтиш жоиз, 2024 йилнинг саккиз ойида Фарғона вилоятидан 1,6 миллион долларлик 6,5 минг тоннадан кўпроқ тарвуз экспорт қилинишига эришилган эди. Бу йил экспорт кўрсаткичи 2,2 мартага ортиши билан бирга, янги мамлакатлар ҳисобига экспорт географияси ҳам кенгайди.
Яқин истиқболда эса экспорт ҳажмини Европанинг бошқа мамлакатлари ҳисобига янада кенгайтириш мақсад қилинган.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг