Фарғона шаҳрида аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи халқаро Call-маркази иш бошлади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи».Фарғона вилоятида рақамли технологияларни ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда IT хизматлар экспортини оширишда жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бунинг самараси сифатида айни пайтда вилоятда 100 дан зиёд IT парк резидентлари фаолият кўрсатаётир. Бу соҳада хизматларни экспорт қилувчи корхоналар сони 20 тага етди.
Шу кунларда Фарғона шаҳрида Россиядаги call-марказ аутсорсинги хизматларини кўрсатишга ихтисослашган «Audiotele» компанияси маркази ташкил этилгани ҳам ушбу соҳадаги истиқболли лойиҳалар сирасига киради.

— Марказда 60 нафар ёш мутахассислар иш бошлади, — дейди Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов. — Шу йил якунига қадар ёш мутахассислар сонини 110 нафарга етказиш мақсад қилинган. Шу тариқа жорий йил якунигача 4 миллион доллар ҳажмида хизматлар экспортини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Юртимизга ташриф буюрган компания раҳбари Дмитрий Фалелеев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, марказ фаолияти ва бу ерда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
Айтиш жоиз, мазкур компания Россиянинг қатор шаҳарларида ўз марказларига эга. Компанияда 4 минг нафардан зиёд ходим фаолият олиб боради.
Учрашувда марказга IT соҳасига қизиқувчи ёшларни кенг жалб этиш, ўқув курсларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини янада кўпайтириб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг