Фарғона маҳаллаларида иш бошлаётган ёшлар етакчилари учун семинар ўтказилмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” ҳамда Қўштепа туманида жойлашган “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари мисолида маҳаллаларда янги ташкил этилган ёшлар етакчилари учун намунавий семинар ташкил этилди.
Семинарга Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман кенгаши етакчилари жалб қилинди.
Тадбир доирасида 14-30 ёшдаги йигит-қизлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шашка, стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар, китобхонлик, маданият ва санъат, компьютер саводхонлиги бўйича амалий машғулотлар ҳам бўлиб ўтмоқда.
— Барча шаҳар ва туманларимиздаги маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчилари сони 1055 нафарни ташкил этмоқда, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши раиси Рисолатхон Мамажонова. — Ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароит яратишда ташаббускор бўлиш, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш ана шу етакчиларимизнинг асосий вазифаси саналади.
Белгиланган режа асосида вилоятнинг барча ҳудудида мана шундай семинарлар ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг