Фарғонада ҳоким ўринбосари 8 минг доллар билан ушланди
Видеодан кадр
Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокими ўринбосари 8 минг доллар пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Боғдод тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан «электрон онлайн аукцион» савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган.
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс 8 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.
Ҳозирда ушбу ҳокимлик вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг