Фарғона давлат университети ютуқлари
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Фарғона давлат университети нафақат мамлакатимизда, балки хорижий давлатларда ҳам талабаларга пухта билим берувчи олий таълим муассасаси сифатида яхши танилган.
Таҳлилларга асосланиб айтиш мумкинки, Фарғона давлат университетида 2016 йилда 27 та таълим йўналиши ҳамда 15 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич қарийб 3 баробарга ортиб, 60 та таълим йўналиши ва 34 та магистратура мутахассисликларини ташкил этмоқда.
Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясига кўра, университетда кредит-модуль тизимида ўқув режалари ва дастурлари етакчи хорижий тажриба ҳамда кадрлар буюртмачилари эҳтиёжлари асосида такомиллаштирилмоқда.
Кутубхона фондидаги ўқув ва илмий адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ҳамда ягона “Электрон кутубхона” платформасини ишга тушириш борасида ижобий натижаларга эришилди.
Aхборот-ресурс маркази рақамли кутубхона дастурий таъминоти асосида мавжуд 5 та бўлимнинг барчаси автоматлаштирилди. АРМ фондидаги барча адабиётларни янги ўқув йилига тўлиқ электрон шаклга ўтказиш йўлга қўйилди. 2016 йилда АРМда умумий 150 ўринли ўқув заллари мавжуд бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 600 ўринни ташкил этмоқда.
Университетда инклюзив таълим шаклини жорий этиш ва ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёш олимларнинг илмий изланишлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Эмин-эркин илмий изланишлар олиб боришлари учун замонавий лабораториялар очилиб, моддий-техника базаси йил сайин мустаҳкамланмоқда. Бугунги кунга келиб, бу таълим даргоҳида 362 нафар илмий даражага эга бўлган олим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 61 нафари фан доктори (DSc) илмий даражасига эга.
Президентимиз томонидан ОТМ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳага янги шукуҳ олиб кириш, коррупциядан мутлақо холи, шаффоф таълимни ривожлантириш, ҳар бир ҳудуднинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган Фармон ва қарорлари ижроси бугун дастлабки меваларини бера бошлади.
Жумладан, ФарДУ ректорати, профессор-ўқитувчилари жамоаси ҳам бу борада режали ишланмалар асосида фаолият юритиб тегишли ютуқларни қўлга киритмоқда. Жумладан, илмий лойиҳа ва ишланмалар салмоғи ортиб, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 2 836,0 млрд. сўмга тенг бўлган 16 та илмий лойиҳа, 500 млн. сўмлик 1 та “Драйвер” лойиҳа ҳамда 2 та инновацион академик корхона ташкил этилди.
Университетнинг “Дўстлик” ўқув-тажриба ҳудудида “Асаларичилик коворкинг марказини ташкил этиш” илмий лойиҳаси ҳамда “Дори-дармон учун экологик тоза асалари заҳари ва асалари она сути хом-ашёсини ишлаб чиқариш” драйвер лойиҳаси ҳам амалга оширилиб, ҳозирда асалари оилалари 100 тага етказилган.
“Чорвачилик коворкинг” марказини ташкил этиш натижасида 40 га яқин қўй-қўзилар, 10 та наслли моллар, паррандалар ҳамда балиқ ховузида ҳосилдор балиқ чавоқлари парвариш қилиняпти.
Қуёш энергияси асосида ишлайдиган автоном аэратор ишлаб чиқилиб, балиқ ҳовузларида фойдаланилмоқда. Калифорния қизил чувалчанги ёрдамида органик чиқиндилардан биологик тоза гумус олиш технологиясини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳам юқори самара бермоқда. Мазкур лойиҳада иштирок этаётган ёш олимлар органик маҳсулот ишлаб чиқариш орқали мўмай даромад топиш билан бирга гулчилик, лимончилик, кўчатчилик соҳаларини органик ўғит билан таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.
Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш ҳамда талабаларни яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида сўнгги йилларда янги ўқув бинолари ва талабалар тураржойлари қуриш борасида ҳам фаолллик яққол кўзга ташланади.
Шу ўринда рақамларга мурожаат қиламиз. 2017 йилда 1 та 600 ўринли, 2023 йилда 1 та 1200 ўринли янги ўқув бинолари қурилди.
2017 — 2023 йилларда эса 6300 ўринга мўлжалланган 7 та ўқув биноси мукаммал таъмирланди. Барча ўқув бинолари замонавий моддий-техника жиҳозлар билан таъминланиб, ахборот-коммуникация технологиялари, интерактив панеллар, кузатув камералари билан жиҳозланди.
Шунингдек, талабалар тураржойлари сиғимини ошириш мақсадида Фарғона давлат университетида 2022 — 2025 йиллар давомида 7 та жами 2 800 ўринли талабалар тураржойи қуриш режалаштирилган.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг