«Фарғона атиргули» танлови ғолиблари тақдирланди
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилган «Фарғона атиргули» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этиб, йиғилганларни, хусусан, вилоятда фаолият юритаётган барча журналист опа-сингилларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этди.
У ўз табригида аёл журналистларнинг фидокорона меҳнати, долзарб мавзуларни дадил кўтараётгани ҳамда жамиятдаги ижтимоий фаоллигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, журналистика фақат касб эмас, балки жамият олдидаги катта масъулият ва бурч эканини таъкидлади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси сафига янги қабул қилинган ёш журналистларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Қайд этилишича, танловда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 32 нафар журналист иштирок этди. Улар томонидан тақдим этилган ижодий ишлар, ижтимоий-сиёсий мавзуларга бағишланган чиқишлар ҳамда инсон қадрини улуғловчи материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан синчиклаб ўрганилди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга махсус дипломлар, эсдалик нишонлари ҳамда байрам туҳфалари топширилди.

— «Фарғона атиргули» танлови нафақат ижодий беллашув, балки водий журналистлари ўртасида тажриба алмашувни мустаҳкамловчи ва аёл журналистлар фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим тадбирга айланди, — дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов. — Ишонамизки, эзгу мақсадларга қаратилган ушбу ижодий танлов келгусида ҳам анъанавий тарзда давом этади.
Энг муҳими, «Фарғона атиргули» танлови юксак эътироф рамзи сифатида вилоят матбуоти тарихида яна бир ёрқин саҳифа бўлиб қолади.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг