Фаолиятга бир назар...

16:56 19 Октябр 2022 Жамият
366 0

Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётида қонунлар алоҳида ўрин тутади. Шу маънода қонун ҳужжатларидаги ҳар бир нормани замонавий ва илғор илмий концепциялар билан асослантириш кўплаб ривожланган давлатларнинг парламент фаолиятида кенг қўлланилади.

Юртимизда ҳам сўнгги йилларда миллий парламентимиз – Олий Мажлис палаталари фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, парламент ва қонун ижодкорлиги фаолиятининг самарадорлиги, парламент назорати функциясининг натижадорлиги илмий омилнинг бу борадаги ўрни ва ролига бевосита боғлиқ.

Асосий мақсади парламентни илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашдан иборат бўлган Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан бу борада қандай фаолият олиб бориляпти?

Бу борада Институт томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қонунчилик муаммоларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш йўналишида қонун лойиҳалари юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 28 та илмий хулоса тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги; «Стандартлаштириш тўғрисида»ги; «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги; «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги; «Почта алоқаси тўғрисида»ги; «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги; «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги; «Чиқиндилар тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги; «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги; «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги; «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги; «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; «Рақобат тўғрисида»ги; «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидан.

Олий Мажлис Сенатига амалдаги қонунларнинг мониторингини амалга оширишга доир ишларда кўмаклашилиб, бу жараёнда 23 та, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги; «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги; «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги; «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги; «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги; «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги; «Электрон тижорат тўғрисида»ги; «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги; «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги; «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги; «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонунларнинг амалдаги ижро ҳолати бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг профессионаллик даражасини оширишга кўмаклашиш йўналишида Институт томонидан парламентарийлар сўровига асосан қуйидаги масалаларда жами 82 та ахборот-таҳлилий маълумот тайёрланиб, 22 таси Қонунчилик палатасига, 27 таси Сенатга ва 33 таси бошқа давлат органларига тақдим этилди.

Ҳисобот даврида Институт томонидан парламент палаталарининг 2 та қарори лойиҳалари ишлаб чиқилишида кўмаклашилди. Олий Мажлис палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир, жумладан, Қонунчилик палатаси мажлисларини жонли эфирга узатишга доир ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишни янада такомиллаштириш, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишгача бўлган жараён самарадорлигини ошириш, депутат сўровини юбориш институтини такомиллаштириш ва бунда фракциялар ролини ошириш, Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати» институтини ўтказиш тартибини такомиллаштириш масалалари юзасидан 7 та ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, тақдим этилди.

Парламентаризм, халқаро парламентлараро ташкилотлар ва хорижий парламентлар иши тажрибасини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш йўналишида Олий Мажлис палаталарига МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 115 та модель қонунлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар берилди.

Хусусан, «Сунъий интеллектдан фойдаланишни, шу жумладан, тадқиқот ва ишланмалар учун ахлоқий стандартларни норматив тартибга солиш бўйича тавсиялар», «Таълим соҳасида рақамлаштиришни норматив тартибга солиш бўйича тавсиялар», «Илмий ва илмий-техникавий фаолият субъектларини давлат аттестацияси (аккредитацияси) тўғрисида»ги, «Илмий ва илмий-техник экспертиза тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Чегара қўшинлари (кучлари) тўғрисида»ги, «Тамаки тутунининг зарарли таъсиридан фуқаролар саломатлигини сақлаш ҳақида»ги, «МДҲга аъзо давлатларда рақамли маконни яратиш ва унинг инфратузилмасини тартибга солиш тўғрисида»ги, «Театр ва театр фаолияти тўғрисида»ги, «Фан ва технология соҳасидаги интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларни тижоратлаштириш тўғрисида»ги, «МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар органлари (полиция) томонидан қўлланиладиган атамалар луғати ва криптовалюталар ҳамда бошқа рақамли активлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тушунчалар ҳақида»ги, «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш тўғрисида»ги, «МДҲга аъзо давлатлар учун намунавий Солиқ кодекси Махсус қисмининг 3-боби – «Соддалаштирилган солиққа тортиш тизими» юзасидан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Рақамли ҳуқуқлар тўғрисида»ги, «Жамоат хавфсизлиги ҳақида»ги, «Миллий хавфсизлик тўғрисида»ги, «Асаларичилик тўғрисида»ги, «Экологик хавфсизлик тўғрисида»ги, «Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва истеъмол қилиш тўғрисида»ги, «Экологик маълумотни олиш тўғрисида»ги, «Экологик фондлар тўғрисида»ги, «Халқаро кузатув тўғрисида»ги, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги, «Давлат ва муниципалитет (коммунал) мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Давлат ва муниципал хизматлар тўғрисида»ги, «Муниципал мукофотлар тўғрисида»ги, «Илмий ва илмий-техникавий фаолият субъектларини давлат аттестацияси (аккредитацияси) тўғрисида»ги, «Илмий ва илмий-техник экспертиза тўғрисида»ги, «Инвестиция ва ишончли банк фаолияти тўғрисида»ги, «Рақамли соғлиқни сақлаш тўғрисида»ги, «Органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида»ги модель қонунлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий хавфсизликни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро ҳамкорлик йўналишида Институт раҳбарияти томонидан халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларига тегишли масалалар юзасидан 7 маротаба учрашув ташкил этилди.

Таҳририят-нашриёт фаолиятида жорий йилнинг ўтган даврида қонунчилик муаммолари ва норма ижодкорлиги соҳасида илмий-амалий тадқиқот материаллари, илмий мақолалар, миллий ва хорижий қонунчиликнинг қиёсий таҳлили эълон қилинадиган «Қонунчилик муаммолари ахборотномаси» даврий нашрининг 2022 йилдаги 3 та сони нашрдан чиқарилди.

Институт ташаббуси билан «Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари», «Аҳоли иштирокида туманни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш» ва «Гендер-ҳуқуқий экспертиза» номли 3 та илмий-амалий қўлланма тайёрланди.

Институт томонидан тайёрланган ва чоп этилган барча нашрларнинг электрон шакли келгуси фаолиятда фойдаланиш учун парламент палаталари кутубхоналарига, Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ва у орқали ҳудудлардаги ахборот-ресурс марказларига, республикамиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига бепул тарқатилди.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ҳам Институт жамоаси фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, 9 нафар илмий ходим Конституциявий комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳи, 4 нафар илмий ходим Конституциявий комиссиянинг Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи таркибида самарали фаолият юритиб келишмоқда.

Жорий йилнинг 26 май — 18 июль кунлари давомида Институт жамоасининг жами 181 та таклифи (шундан 112 таси биринчи босқичда, 69 та таклиф иккинчи босқичда) Конституциявий комиссияга юборилди. Институт ходимлари конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган, шу жумладан, Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботи юзасидан 100 га яқин тарғибот тадбирларида маъруза билан иштирок этишди.

Халқ билан мулоқот йўналишида ўтган давр давомида “Mening fikrim” веб-порталига фуқаролар томонидан 647 та электрон жамоавий мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан таълим, қурилиш, тадбиркорлик, туризм, cоғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик каби соҳаларга оид 17 та электрон жамоавий мурожаат веб-порталга жойлаштирилди. Фуқаролар томонидан 341 та изоҳ қолдирилди.

Очиқликни таъминлаш йўналишида Институт ходимлари 688 маротаба турли тадбирлар (365 та офлайн ва 323 та онлайн шакл)да иштирок этиб, қонунчиликдаги долзарб масалаларга бағишлаб ўтказилган 107 та давра суҳбати ва илмий семинарларда ўз маърузалари билан қатнашишди. Институт ходимларининг марказий босма, электрон ва халқаро нашрларда қонунчиликдаги долзарб масалалар ва амалдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган 138 та илмий ва илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинди. Амалга оширилган ишлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жами 811 маротаба ёритилди. Институт ходимлари телеканаллар орқали эфирга узатилган 34 та ахборот ва таҳлилий кўрсатувларда иштирок этишди.

Институтнинг ижтимоий тармоқлар (Facebook ва Telegram)даги саҳифалари орқали аҳолининг кенг қатламига қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий-ижтимоий масалалар бўйича ахборотлар бериб борилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги сарҳисоб натижалари келгуси фаолиятимиз самарадорлиги йўлида муҳим мезон бўлиб хизмат қилади.

Фозилжон ОТАХОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Қонунчилик муаммолари ва парламент

тадқиқотлари институти директори,

юридик фанлар доктори, профессор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер