Фаол талабаларга байрам туҳфаси

15:56 18 Март 2022 Жамият
844 0

Фото: Халқ сўзи

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун кўмаклашиш мақсадида спорт мусобақалари ва интеллектуал танловлар ташкил этиш яхши анъанага айланган. Ана шундай танловларда ҳамда фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган фаол, иқтидорли талабалар Наврўз байрами олдидан компьютер жамланмаси, ноутбук, планшет, мобил телефон каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

—Тинч юртга байрамлар ярашади, албатта, — дейди Нукус давлат педагогика институти ректори Байрамбай Отемуратов. — Мана шундай қутлуғ кунларда ўзларининг билим ва салоҳияти, истеъдоди билан тенгдошларига ибрат бўлаётган талабаларни рағбатлантиришни лозим топдик. Шу ўринда яна бир жиҳатга тўхталиб ўтсам. Маълумки, Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш ташаббус доирасида муайян чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққанмиз. Унга кўра мусиқа, тасвирий санъат, адабиёт, театр ҳамда санъатнинг бошқа турларига талабаларнинг қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, замонавий IT бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналишларида танловлар доимий ташкиллаштириб келинмоқда. Бугунги тадбир мана шундай танловларнинг амалий аҳамиятини янада ошириши, талабаларни янада фаолликка, ўз устида изланишга ундаши шубҳасиз.

Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер