Фанлар академиясига янги аъзолар, бир гуруҳ олимларга юксак мукофотлар топширилди

14:01 24 Декабрь 2023 Сиёсат
828 0

Мамлакатимизда Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-211-сон Фармонларига асосан мамлакатимиз илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда Фанлар академияси ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларнинг тавсиясига асосан физика-математика, кимё, биология, техника, қишлоқ хўжалиги ва бошқа фанлар бўйича бир гуруҳ олимлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди.

Шунингдек, Давлатимиз Раҳбарининг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-212-сон Фармонлари билан мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ олимлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева фахрий унвон, орден ва медалларни, шунингдек, Президентимизнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Фанлар академиясининг янги ҳақиқий аъзоларига кўкрак нишони ҳамда гувоҳномани ўз эгаларига топширдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер