“Fajr Open”: Ўзбекистон вакили кумуш медални қўлга киритди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳрида спортнинг таэквондо тури бўйича «Fajr Open» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг кечаги кунги баҳсларида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этди.
Кеча, 8 март куни уч нафар таэквондочимиз ўз иштирокларини бошлашди. Жумладан, -54 кг вазн тоифасида Омонжон Отажонов, худди шу вазн тоифасида яна бир спортчимиз Жаҳонгир Худойбердиев ҳамда -74 кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхожиев баҳсларга киришди.
Улар орасида -54 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Жаҳонгир Худойбердиевга омад кулиб боқди. У дастлабки босқичда афғонистонлик Муҳаммад Матин Назарини 26:4 ҳисобида мағлуб этди. Нимчорак финалда Жаҳонгир эронлик Лаит Алварашдехни 15:5 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда Худойбердиев озарбайжонлик Бахруз Гулуҳзаде устидан зафар қучди – 18:9.
Ярим финалда Жаҳонгир эронлик Соррош Даринига қарши жанг қилди ва бу сафар ғалаба ўзбек ўғлони томонида бўлди. Шу тариқа Ж.Худойбердиев тўрт нафар рақибни мағлуб этди ва финалга йўл олди.
Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимизга яна бир эронлик спортчи Амир Муҳаммад рўбарў келди. Бироқ, аввалги жанглардан фарқли ўлароқ финалда омад мезбон спортчига кулиб боқди. Натижада, Жаҳонгир Худойбердиев кумуш медаль соҳибига айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг