Европа Украинага АҚШсиз ёрдам бера олмайди

15:30 15 Август 2025 Дунё
214 0

Архив фото

Европа давлатлари АҚШ мудофаа саноатисиз Украинага ҳарбий ёрдам бера олмайди, чунки уларнинг бу борадаги имкониятлари қисқа муддатда тугайди. Бу фикрларни «Euractiv» портали НАТО расмийсига таяниб ёзди.

Аввалроқ, Украина мудофаа вазири Денис Шмихал АҚШ ва НАТО Украинага устувор талаблар рўйхати ташаббуси орқали қўллаб-қувватлашнинг янги механизмини ишга тушираётганини маълум қилган эди. Ушбу механизмнинг мақсади Украинага АҚШдан кўп миқдорда олиниши мумкин бўлган тизимлар ва қуролларни тезкорлик билан етказиб беришни таъминлашдир.

«Биз Америка саноатисиз ишлай олмаймиз, чунки Европа мудофаа саноатининг заҳиралари ва салоҳияти қисқа муддатда тугайди. Украинанинг баъзи ҳарбий таъминотларга бўлган эҳтиёжи жуда катта», — дея расмий сўзларидан иқтибос келтиради портал.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО Украинага устувор талаблар рўйхати механизмининг шартлари аниқланмаган ва Украинадаги воқеаларнинг кейинги ривожига, иштирокчиларнинг сиёсий иродасига ва АҚШда имкониятлар мавжудлигига боғлиқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер