Европа Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқда — Венгрия Бош вазири

20:44 17 Январь 2026 Дунё
719 0

Фото: EPA-EFE

Ғарбий Европа мамлакатлари Россия билан урушга очиқчасига тайёргарлик кўрмоқда. Европа Иттифоқи Кенгаши учрашувлари кўпроқ уруш кенгашларига ўхшайди. Бу фикрларни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан айтиб ўтди.

“Мен Европа Иттифоқи Кенгаши йиғилишларида нималар бўлаётганини кўряпман ва сизга қатъий айтаманки, улар урушга киришади. Бу учрашувлар сиёсий муҳокамалар эмас. Кейинги пайтларда улар уруш кенгашларига ўхшаб қолди. Уларда биздан анча катта давлатлар — немислар, французлар ва бошқалар — русларни қандай мағлуб этишни, уларни қандай қилиб репарация тўлашга мажбур қилишни, уларни ҳозирда украинларга бераётган пулини қайтаришга қандай мажбурлаш ҳақида муҳокама қилишмоқда... Демак, Ғарбий Европа ҳақиқатан ҳам урушга тайёргарлик кўрмоқда”, — деди Орбан М1 телеканали томонидан намойиш этилган Мисколcдаги тадбирда.

Унинг сўзларига кўра, Венгриянинг урушга тортилиш хавфи “кундалик хавф” ҳисобланади. Шунинг учун Венгрия ҳукумати учун келажакдаги ҳар қандай режанинг дастлабки иккита банди “урушдан четда қолиш” ва “пулини Украинага бермаслик”дир.

Орбан илгари Европа раҳбарлари 2030 йилга келиб Россия билан уруш бошлашни жиддий кўриб чиқаётганини ва Венгрия бунга аралашмасликка ҳаракат қилиши кераклигини айтган эди.

Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Россиянинг Европа билан урушга кириш ниятида эмаслигини, аммо агар Европанинг ўзи қарор қилса Россия ҳозир тайёр эканлигини айтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?