«Европа орзуси» бир нечта юртдошларимизга қимматга тушди. Собиқ судланган фирибгар уларни чув туширгани айтилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳрида фуқароларни Европа давлатларига ишга юборишини ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланганини хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Ч.Г» МЧЖ раҳбари Ғ.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.Р. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларга сохта сертификат ва диплом тайёрлаб бериш орқали Европа давлатларига ишга юборишини ваъда қилган ва эвазига Б.Р.дан 4 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув жараёнида, МЧЖ раҳбари Ғ.К. фуқаро У.Т. ва бошқаларни алдаб, уларни чет элга ишга юбориши эвазига 25,8 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шунингдек, 5 нафар фуқаронинг номига «Ҳ-В.» МЧЖда турли касбларга ўқиганлиги тўғрисида сохта сертификатлар тайёрлаб қўйганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг