Европа лигасининг 1/8 финал босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Иллюстратив фото
Европа клублари ўртасида нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи Европа лигасининг 1/8 финал босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди.
Пайшанба куни плей-офф босқичининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу беллашувларда кейин “Спортинг” (Португалия), “Марсел” (Франция), “Рома” (Италия), “Спарта” (Чехия), “Қорабоғ” (Озарбайжон) ), “Милан” (Италия), “Бенфика” (Португалия), “Фрайбург” (Германия) муваффақиятга эришиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Бунгача гуруҳ баҳсларида ғолибликка “Вест Хем” (Англия), “Брайтон” (Англия), “Рейнжерс” (Шотландия), “Аталанта” (Италия), “Ливерпуль” (Англия), “Вильярреал” (Испания), “Славия” (Чехия), “Байер” (Германия) тўғридан-тўғри турнирнинг 1/8 финалига йўл олганди.
Мусобақанинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 23 февраль куни Швейцарияни Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу босқич учрашувлари 7 ва 14 март кунлари ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг