Европа Иттифоқида қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун сармоя этишмаяпти — «Financial Times»

17:04 14 Октябр 2024 Дунё
295 0

Иллюстратив фото

Европа Иттифоқидаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчилар кўп йиллардан буён сармоя етишмаётганини бошдан кечирмоқда ва улар талаб қилинадиган ҳажмдан анча кам маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бу маълумотни Буюк Британиянинг «Financial Times» газетаси экспертлар ва соҳа вакилларига таяниб тарқатди.

Европа аэрокосмик ва мудофаа саноати ассоциацияси бош котиби Ян Пайнинг сўзларига кўра, ўн йилликлар давомида етарлича сармоя етишмаслиги туфайли қурол ишлаб чиқариш гўёки Россияни тўхтатиб туриш учун зарур бўлган даражадан паст бўлди.

«Агар мақсад Украинага етарли даражада ёрдам кўрсатиш ва Россияни кейинги тажовуздан тўхтатиб туриш учун зарур ҳарбий салоҳиятни яратиш бўлса, биз Европада кўпроқ ва тезроқ ишлаб чиқаришимиз керак», дейди у.

Россия бир неча бор Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украина учун яхши натижа бермаслигини ва фақат можарони чўзишини, қурол-яроғ етказиш эса рус армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаб келади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ ва НАТО аллақачон можарода нафақат қурол етказиб бериш, балки кадрлар тайёрлаш орқали ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер