Европа Иттифоқи Россияга қурол берганликда гумонлаб Эронга санкциялар қўллади

Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи Эроннинг ўндан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларига, жумладан, мамлакат мудофаа вазири ўринбосари ва миллий авиакомпаниясига ракета ҳамда учувчисиз самолётларнинг Россияга жўнатилишида гумон қилингани учун санкциялар эълон қилди. Таъкидланишича, жўнатилаётган қурол-яроғ ва жиҳозлар Украинага қарши ишлатилмоқда.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен санкцияларни олқишлаган.
“Эрон режими Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини қўллаб-қувватлаши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат ва бу тўхтатилиши керак. Шунинг учун мен Эроннинг дрон ва ракеталарни Россияга ўтказишига жавобан жисмоний ҳамда юридик шахсларга нисбатан санкцияларимиз қабул қилинишини олқишлайман”, — деди у.
Сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағий Теҳрон Россияга ракета етказиб берганини рад этди ва санкцияларни халқаро қонунларга зид, деб қоралади. Унга кўра, Баъзи Европа давлатлари ва Буюк Британия Эрон бу можарога ҳарбий аралашганини ҳеч қандай далилсиз даъво қилмоқда.
Охирги санкциялар АҚШ ўтган ой Эрон Россияга Украинада қўллаш учун баллистик ракеталар етказиб берганига оид разведка маълумотларига эга эканлигини айтганидан кейин жорий қилинган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён август ойида ҳокимиятга келганидан сўнг Теҳрон Россияга қурол-яроғ етказиб бераётганини рад этиб, ўтмишда бундай ҳоллар бўлган бўлиши мумкинлигини тан олганди.
Россия 2022 йил февралида Украинада “махсус ҳарбий амалиёт” бошлаганидан бери, Венгриядан ташқари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украинага қарийб 118 миллиард евро миқдорида ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг