Европа Иттифоқи Россия газисиз ҳам яшай олади

17:13 16 Октябр 2024 Дунё
232 0

Фото: AFP

Украина пойтахти расмийларига кўра, Россия Киевга учувчисиз учоқдан ҳужум уюштирган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Шунингдек, Украина Россиянинг жанубий чегарасидаги Белгород вилоятига бир қатор дрон ҳужумларини йўллаши оқибатида камида саккиз киши жароҳатланган. Автомобиллар ва мулкларга зарар етган.

Украина ҳукумати Россия кучларининг олдинга силжиши фонида Харков вилояти шимоли-шарқидаги Купянск ва Борова шаҳарларини эвакуация қилишни буюрди. Харков губернатори эвакуация бўйича буйруқ мажбурий эканлигини айтди.

Оқ уй Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Шимолий Корея аскарлари Украинада Россия учун жанг қилаётгани ҳақидаги даъволаридан хавотирда эканини таъкидлади. Кремл бу айбловни “сохта хабар” деб рад этган.

Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелнинг айтишича, Зеленский пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчилари саммитида Россиянинг Украинага қарши урушидаги сўнгги воқеаларни сарҳисоб қилиш ва ғалаба режасини тақдим этиш учун таклиф қилинган.

Блокнинг энергия бўйича комиссарининг айтишича, Иттифоқ Россия газисиз ҳам қийналиб қолмайди ва бунинг муқобил йўллари кўп. Россия энергетика гиганти “Газпром” йилига қарийб 7 миллиард доллар зарар кўрганидан кейин 14 та меҳмонхона ва дам олиш масканларини сотишини маълум қилди. Бу деярли чорак асрдаги биринчи бундай йўқотишдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер