Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари “Фарғона водийсидаги дўстлик кўприги” форумида иштирок этади
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан “Фарғона водийсидаги дўстлик кўприги” форумида иштирок этади.
Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Конрад Аденауэр жамғармаси томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик учун трансчегаравий кўп томонлама мулоқот” минтақавий лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Форумда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ҳукумат вакиллари, ёшлар етакчилари ва экспертлар иштирок этяпти.
Шарлотта Адрианнинг Фарғона политехника институти раҳбарияти ва ЕИ томонидан молиялаштириладиган “Erasmus+” дастурининг маҳаллий координаторлари билан учрашиши режалаштирилган.
Фарғона водийси сув ресурсларини бошқариш лойиҳасига ташриф ҳам назарда тутилган. Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган БОМCА10 дастури (Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури) устида иш олиб бораётган “Тараққиёт” ННТда, шунингдек, яна бир лойиҳа – “Spotlight Initiative Programme” гранти соҳиби “Меҳржон” ННТда маҳаллий ишбилармонлар билан учрашувлар ташкил этилади.
Мазкур лойиҳа ҳуқуқшунослар, психологлар, ижтимоий соҳа ходимлари ва вилоятдаги 20 та ННТ етакчиларини ўқитиш орқали оила ва жамиятда зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг