Евро-2024 мезбони номи маълум бўлди
Швейцариянинг Ньон шаҳрида УЕФА ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2024 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати мезбони аниқланди.
Овоз бериш натижаларига кўра, 2024 йилги қитъа чемпионатига Германия мезбонлик қиладиган бўлди. Евро-2024 мезбонлиги учун фақат икки мамлакат – Германия ва Туркия давлатлари даъвогарлик қилганди.
Европа чемпионати ўйинлари 10та шаҳар — Берлин, Кёльн, Дортмунд, Дюссельдорф, Франкфурт, Гельзенкирхен, Гамбург, Лейпциг, Мюнхен ва Штутгартда бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг