Эски турдаги метро вагонларини совитиш тизими билан жиҳозлашнинг имкони йўқ — Тошкент метрополитени
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда метрополитен вагонларида ҳавонинг иссиқлиги юзасидан шикоят қилган йўловчининг видеомурожаати кенг тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.
Унда айтилишича, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида сўнгги 5 йил давомида босқичма-босқич равишда, 41 та янги ҳаракат таркиби олиб келинган. Натижада метро вагон паркининг 50 фоиздан зиёд поездлари янгиланган.
Келтирилган янги турдаги поездларда ёзнинг жазирамасида махсус совитиш ва совуқ кунларда иситиш каби кўплаб қулайликлар мавжуд.
«Айтиш керакки, ушбу видео мурожаатда таъкидланган ҳаракат таркиби кўп йиллик фойдаланилаётган эски турдаги ҳаракат таркиби бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан махсус совитиш тизими мавжуд бўлмаган ҳолда ишланган ва бу турдаги қурилма билан жиҳозлаш имконсиз», — дейилади муносабатда.
Қўшимча қилинишича, 2025-2026 йиллар давомида яна янги 14 та тўрт вагонли ҳаракат таркиби харид қилиниб, йўналишларга чиқарилиши мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг