Эртага тонгда Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик боксчига қарши рингга кўтарилади

Тошкент вақти билан, 13 апрель куни тонгда АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Аҳамиятлиси шундаки, бокс кечаси доирасида яримўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси, ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга кўтарилади.
Бугун, 12 апрель тонгида боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. 31 ёшли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 67,6 килограмм тош босган бўлса, 28 ёшли аргентиналик Франко Окампо эса 69,4 килограмм натижа қайд этди. Ҳамюртимиз рақибидан деярли 2 килограмм енгилроқ вазн меъёрига эга экани маълум бўлди.
Аввалроқ, ҳар иккала боксчи медиа тадбирда иштирок этиб, расмий «face to face» маросимида қатнашган эди.
Маълумотларга кўра, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Франко Максимилиано Окампо жанги мазкур бокс оқшомини очиб беради.
Атлантик-Сити шаҳрида ўтказиладиган мазкур профессионал бокс оқшомининг асосий жанги яримўрта вазнда IBF чемпиони Жейрон Эннис ҳамда WBA камари соҳиби Эймантас Станионис ўртасида кечади. Ҳар икки чемпион ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришган. Ушбу жанг ғолиби вакант бўлиб турган «The Ring» чемпионлик камарига ҳам эга чиқади.
Таъкидлаш жоизки, асосий жанг натижаси биз учун ҳам аҳамиятли саналади. Сабаби Шаҳрам Ғиёсов ўз жангида ғалабага эришса, асосий жанг ғолибига қарши рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Маълум бўлишича, боксчимиз айнан мана шундай шарт билан ушбу бокс кечасида жанг ўтказишга розилик билдирган.
Маълумот учун, вакилимиз профессионал фаолияти давомида 16 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. У сўнгги жангини 2024 йилнинг 31 июлида Мигел Паррага қарши ўтказиб, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг