Эртага Будапешт “Катта дубулға” мусобақаси старт олади

17:51 07 Июль 2022 Спорт
856 0

Архив сурат

Эртага Венгрия пойтахтида дзюдо оламидаги яна бир йирик турнир – Будапешт “Катта дубулға” мусобақаси старт олади. Бугун анъанага мувофиқ беллашувларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар билан беллашадиган ҳамюртларимиз дастлабки рақибларини билиб олишди. Унга кўра, дзюдочиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов – Ровшан Алиев (Озарбайжон)
-66 кг: Раҳимжон Субхонов – Яшар Нажафов (Озарбайжон)
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Жулио Кода (Бразилия)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Арон Сзабо (Венгрия) / Файе Нжие (Гамбия)
-81 кг: Мусо Собиров – Каталин Марян (Молдова)
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров – Кристиан Коновал (АҚШ)
-70 кг: Нодира Йўлдошева – Саки Низое (Япония).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер