Эронга ҳужумдан кейин ХАЭА фавқулодда йиғилишга чақирди
Халқаро атом энергетика агентлиги (ХАЭА) раҳбари Рафаэль Гросси АҚШнинг Эронга зарбаси туфайли бошқарув кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ислом Республикаси ядровий иншоотларига ҳужуми уларнинг Исроилнинг дастлабки зарбасини режалаштиришда иштирок этганидан далолат беришини қайд этиб, халқаро ҳамжамиятнинг бу жараёнда жим туриши халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид солишини қўшимча қилган.
Ўз навбатида, ХАЭА АҚШ зарбаларидан кейин Эрон ядровий иншоотлари ташқарисида радиация даражаси ошгани кузатилмаганини билдирди. Эрон Ядро хавфсизлиги маркази ҳам радиоактив моддалар сизиб чиқмаганини тасдиқлади.
АҚШ зарбаларидан кейин Эрон Исроилга илк бор “Хайбар Шекан” баллистик ракеталари билан зарба берди. Бу сафар Исроилдаги биологик тадқиқот маркази ва қўмондонлик марказлари жойлашган Бен Гурион аэропортига ҳужум қилинган.
“Амалиётда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) учинчи авлод — “Хайбар Шекан” кўп зарядли баллистик ракетасини биринчи марта фойдаланди ва бу орқали аниқроқ, ҳалокатлироқ ва самарали зарба бериш учун янги ва кутилмаган тактикалар қўлланилди”, дейилади ИИҚК баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Эроннинг учта ядровий иншоотларига зарба берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг