Эрондан йирик, майдон эгаларидан ишончли ғалаба
Кеча, 1 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Ҳисор шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказилаётган «CAFA National Cup» турнирининг «B» гуруҳи 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Дастлабки ўйинда Эрон терма жамоаси мусобақага меҳмон сифатида таклиф этилган Ҳиндистон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Голларга «Трактор» клуби аъзоси Амирҳусайн Ҳусайнзодa, «Персеполис» етакчиси Али Алипур ва яқинда Грециянинг «Олимпиакос» клубига кўчиб ўтган Меҳди Тареми муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса Тожикистон терма жамоаси Афғонистон билан куч синашди. Ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобига ғалабаси билан якунланди.
Голлар «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» каби Ўзбекистон клубларининг собиқ футболчиси Эҳсони Панжшанбе ва «Регар-ТадАЗ» жамоаси ярим ҳимоячиси Шервони Мабатшоев ҳисобига ёзилди.
Маълумот учун, «B» гуруҳида 3-тур ўйинлари 4 сентябрь куни ташкил этилади. Унда Эрон терма жамоаси Тожикистон билан, Ҳиндистон термаси эса Афғонистон билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг