Эрондаги намойишларда 12 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди – ОАВ
Видеодан кадр
Эронданда икки ҳафтадан ортиқ давом этаётган оммавий ҳукуматга қарши намойишларни бостириш жараёни аввал хабар қилинганидан анча қонли кечаётган бўлиши мумкин. “CBS News” нашри манбаларига таяниб маълум қилишича, мамлакатда телефон алоқаси қисман тикланганидан сўнг, камида 12 минг нафар, эҳтимол 20 минг нафаргача одам ҳалок бўлгани ҳақида ахборотлар олинган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Иветт Купер парламентда сўзлаган нутқида Лондон расмийлари ихтиёридаги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони камида 2 минг нафардан ортиқ бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳақиқий рақам анча юқори бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Вазият ҳақида аниқ маълумот тўплаш интернет ва телефон алоқасининг беш кундан бери тўлиқ узиб қўйилгани сабабли жуда қийин кечмоқда. 13 январь, сешанба куни айрим эронликлар мамлакатдан ташқарига қўнғироқ қила олган, аммо Эрон ичига ташқи қўнғироқларни амалга ошириш ҳали ҳам имконсизлигича қолмоқда.
Эрондаги маҳаллий мустақил манбаларнинг билдиришича, тиббий муассасалардан келаётган маълумотларга таянаётган фаоллар ҳалок бўлганлар сонини камида 12 минг, эҳтимол 20 минг нафаргача деб баҳоламоқда. Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари Теҳрондаги хусусий шифохоналарга бориб, намойишлар чоғида жароҳат олганлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилаётгани айтилмоқда.
“CBS News” қурбонлар сонини мустақил тасдиқлай олмаган, бироқ мухолифатдаги “Iran International” телеканали ҳам тахминан 12 минг нафар одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Вашингтондаги манба эса ишончли маълумотларга кўра, қурбонлар сони 10–12 минг оралиғида эканини айтган.
Эрон расмийлари бўлса ҳалок бўлганлар сони бўйича мунтазам ахборот бермаяпти. “Reuters” агентлиги номаълум эронлик манбага таяниб, намойишлар (2025 йил 28 декабрдан буён) бошланганидан бери тахминан 2 минг нафар одам ҳалок бўлгани, зўравонликлар эса «чет эл таъсиридаги террористлар»га боғланганини ёзди.
Шу билан бирга, “CBS News” интернетда тарқалган видеони тасдиқлади. Унда Теҳрон атрофидаги моргда камида 366 нафар, эҳтимол 400 нафардан ортиқ ҳалок бўлганларнинг жасадлари тасвирланган. Видеода ўқ ва дробовикдан етган жароҳатлар, оғир тан жароҳатлари очиқ кўринади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг