Эрон ва Исроилда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ва Эрон ҳамда Исроилда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ушбу давлатларда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов хабар берди.
Ўзбекистон ТИВ фуқароларга хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, заруратга қараб Эронда истиқомат қилувчилар бомба бошпаналарига тезлик билан кириш, Исроилда эса фронт орти қўмондонлиги огоҳлантиришларига амал қилиш лозимлигини таъкидлаган.
«Ҳар икки давлатдаги фуқароларимиз расмий хабарларни мунтазам кузатиб боринг, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва элчихона алоқа маълумотларини доимо ёнингизда сақланг», — дейилади ТИВ огоҳлантириш хабарида.
Эрондаги Элчихонамиз алоқа маълумотлари:
- Телефон: 22299780, 22832025
- Эл. почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Исроилдаги Элчихонамиз алоқа маълумотлари:
- Телефон: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076
Шошилинч хабарлар учун:
- 054 485 1397
- Эл. почта: il.uzembassy@mfa.uz
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг