Эронда аҳоли кислотали ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирилди

15:46 08 Март 2026 Дунё
778 0

Аввалроқ Эрон миллий нефтни қайта ишлаш ва тарқатиш компанияси Теҳрон ва Алборз ҳудудларидаги нефть омборлари авиаҳужумга учраганини маълум қилган эди. Мамлакат Қизил Ярим Ой жамияти аҳолини ҳужумлардан кейин ҳавога кўп миқдорда токсик моддалар чиқиши туфайли кислотали ёмғирлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, нефть омборлари портлаганда атмосферага углеводородлар, олтингугурт ва азот оксидлари каби зарарли бирикмалар катта миқдорда чиқади. Агар бундай вазиятда ёмғир ёғса, сув томчилари мазкур моддалар билан аралашиб, ўта кислотали хусусият касб этади.

Бундай ёмғир терига тушганда кимёвий куйишларга, нафас йўллари орқали кирганда эса ўпкага жиддий зарар етишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли Қизил Ярим Ой жамияти аҳолини, ёғингарчилик кузатилса, имкони борича уйдан чиқмасликка чақирди.

Агар киши кўчада бўлса, ёмғирдан ёпиқ жойда паналаниши тавсия этилади. Ёмғир томчилари терига теккан ҳолда эса у ерни ишқаламаслик, аксинча тоза сув билан яхшилаб ювиш лозим — бу кимёвий моддаларнинг терига сингиш хавфини камайтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?